АсосийShou-biznes

Жанет Жексон 50 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди

Америкалик хонанда Жанет Жексон илк маротаба она бўлди. 50 ёшли хонанда 3 январь, сешанба куни ўғил фарзандни дунёга келтирди, деб хабар беради “Вести”. 

Жанет Жексон ва унинг турмуш ўртоғи Виссам аль-Мана  ўғиллари Исса аль-Мананинг дунёга келишини интизорлик билан кутишган эди.

“Айни пайтда она ва боланинг аҳволи қониқарли. Улар шифокорлар назорати остида”,—дейилади хабарда. 

Жанет Жексон 2012 йилда қатарлик тадбиркор Виссам аль-Мана билан турмуш қурган эди.  

Унинг ҳомиладорлиги май ойида маълум бўлган эди. 

Жанет Жексон — 2009 йилда вафот этган поп мусиқа қироли Майкл Жексоннинг синглиси.

    Бошқа янгиликлар