АсосийDunyo

Бағдодда 35 кишининг ҳаётига зомин бўлган портлаш видеога олинди

YouTube каналида 2 январь куни Ироқ пойтахти Бағдодда содир бўлган портлаш акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди, “Lenta.ru” нашри. 

Теракт оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Мазкур терактни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи содир этганлигини тан олди. Портлаш Бағдоднинг Мадинат-эс-Садр туманидаги майдонлардан бирида рўй берди. Уни миналанган автомашинада ўтирган худкуш-террорчи амалга оширди. Портлаш Франция президенти Франсуа Олланднинг Ироққа қилган ташрифига тўғри келди.

Бошқа янгиликлар