Лондоннинг "Челси" клуби дарвозабон Тибо Куртуани таркибда сақлаб қолмоқчи. Дарвозабонга Мадриднинг "Реал" клубидан қизиқиш бор.
Хабар қилинишича, лондонликлар 24 ёшли дарвозабонга янги шартнома таклиф қилишга ва маошини ҳафтасига 100 минг фунтдан 150 минг фунтга оширишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, "Челси" ёзда Куртуани 73 миллион фунт эвазига "Реал"га сотмаган эди.
Бироз вақт муқаддам "Реал" Курта учун Хамес Родригесни таклиф қилиши хабар қилинган.





