АсосийSUG'DIYONA

“Қор маликаси» маникюри

Керак бўлади: рангсиз, мовий ва оқ ранг тирноқ бўёғи, маxсус тирноқлар учун ингичка мўйқалам.

1.    Тирноқларни текислаб, рангсиз бўёқдан суртинг. Бу усул маникюр узоқ сақланишига замин яратади.

2.    Тирноқларга икки қават қилиб мовий ранг лакдан суртинг.

3.    Ингичка мўйқалам ёрдамида тирноқлар устига «x» кўринишида чизиқ чизинг.

4.    Энди эса расмга қараб, тирноқларга қор парчаларини чизинг.

5.    Парчалар орасини эса доирачалар билан бирлаштиринг.

6.    Илк чизилган чизиқлар учини иккига бўламиз.

7.    Энди эса суратдаги каби безак нақшларини чизиб олинг.

8.    Нақшлар марказидан қор парчалари томон нуқтачалар қўйиб чиқинг.

9.    Қор парчаси марказига ялтироқ тилларанг тирноқ бўёғида катта нуқта қўйинг.

10.  Тирноқдаги бўёқлар бутунлай қуригандан сўнг яна бир бор устидан рангсиз тирноқ бўёғидан суртиб юборинг. Бундай маникюр янги йил ўтгунча, асло ўчмайди кўзингизни қувнатиб тураверади.

 

 

Бошқа янгиликлар