Россияда иҳчам ва камхарж автомобиллар русуми – ҳудди шундай машиналарнинг ўзи сингари жуда кам.
“Автостат Инфо” нашри томонидан тайёрланган статистикага кўра, ноябрда энг машҳур камхарж автомобиллар рўйхатига янги ўзбек Ravon R2 модели сифатида ишлаб чиқарилаётган Chevrolet Spark автомобили етакчилик қилди. Ўтган ойда Россия бозорида 190 та ушбу русумдаги автомобиль сотилган.
Иккинч поғонадан 91 нусхада сотилган Kia Picanto жой олди. Етакчи учликни яна бир Ravon брэнди остида ишлаб чиқариладиган яна бир машҳур камхарж автомобиль Matiz ёпиб берди.
Топ-5дан шунингдек иккита модель Smart - ForTwo (61 дона) ҳамда ForFour (57 дона) ўрин олган.





