Маълумотларга кўра, кўчиб келганларнинг асосий қисми Россия ҳиссасига тўғри келиб, умумий кўрсаткичнинг 39,9 фоизини ташкил этган. Қозоғистондан келганлар улуши 20,3 фоиз, Тожикистондан келганлар 10,3 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, Қирғизистондан 4,3 фоиз ва Туркманистондан 3,1 фоиз кўчиб келганлар қайд этилган. Қолган 22,1 фоиз бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида эса доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг энг кўп қисми Тошкент шаҳрига — 698 киши тўғри келган. Шунингдек, Тошкент вилоятига 275 киши ва Қорақалпоғистон Республикасига 101 киши кўчиб келган.
Қолган ҳудудлар: Сирдарё вилояти — 24, Фарғона вилояти — 14, Жиззах вилояти ва Навоий вилояти — 12, Бухоро вилояти — 11, Хоразм вилояти — 7, Қашқадарё вилояти ва Самарқанд вилояти — 2, Наманган вилоятига эса 1 нафардан кўчиб келган.






