Намойишчилар АҚШнинг ҳозирги сиёсати, истеъмол нархининг ошиши, миграция қонунчилигининг қатъийлаштирилиши ва Эрон билан урушга қарши чиқишмоқда.
Акциялар АҚШнинг 3 мингдан ортиқ шаҳарларини қамраб олган бўлиб, ташкилотчилар унда 9 млндан зиёд киши иштирок этишини кутишмоқда.
Намойишларни Италия, Франция, Германия ва Испания аҳолиси ҳам қўллаб-қувватламоқда.
Энг йирик митинглардан бири Миннесотада кузатилмоқда.
Нью-Йоркдаги намойишчиларга таниқли актёр Роберт Де Ниро ҳам қўшилган.






