АсосийDunyo

Шри-Ланкада дунёдаги энг улкан сунъий арча ўрнатилди

Шри-Ланканинг пойтахти бўлган Коломбо шаҳрида дунёдаги энг катта, бўйи 73 метр бўлган сунъий арча ўрнатилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Арчанинг новдалари пўлатдан ва симдан ясалган бўлиб, унинг ғуддалари чизилган ва байрам чироқлари билан безатилган. Мазкур арчани яратган муаллифлар унда мужассам бўлган рамзларда уч дин вакилларининг бир-бирини тушуниши, қўллаб-қувватлаши акс эттирилганлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, улар арчани Гиннеснинг рекордлар Китобига киритиш мақсадида расмий ариза билан мурожаат қилган. Сўнгги рекорд 2015 йил Хитойда ўрнатилган бўлиб, хитойликлар яратган арчанинг баландлиги 53 метр бўлган.

Шри-Ланка — Жанубий Осиёда жойлашган бўлиб, унинг аҳолиси уч — яъни будда, индуизм ва ислом динларига эътиқод қилади.

Бошқа янгиликлар