Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, фуқаро Ш.А. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали М.О.га АҚШга чиқиш учун виза расмийлаштириб беришни айтиб, 75 минг доллар талаб қилган. Ушбу маблағни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда “T.L.” МЧЖ раҳбари Ф.Ш. фуқаро Ж.Б.ни Болгарияга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






