АсосийБу қизиқ

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 мартга белгиланди

Уламолар ушбу қарорни Туркий давлатлар ташкилоти Фатво кенгаши тавсиялари асосида қабул қилган.

'Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 мартга белгиланди'ning rasmi

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига тўғри келишини маълум қилди. Уламолар ушбу қарорни Туркий давлатлар ташкилоти Фатво кенгаши тавсиялари асосида қабул қилган.

Маълум қилинишича, агар ушбу сана Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳам тасдиқланса, бу йилги Рамазон ойи 29 кунда якунланиши мумкин. Астрономик ҳисоб-китобларга кўра, минтақадаги диний идоралар ҳайит санасини 20 март деб белгилаш бўйича келишувга эришган.

Шу билан бирга, диний байрам санаси ой кўринишига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкин. Агар Ўзбекистонда Рамазон 30 кун давом этса, ҳайит байрами 21 март кунига тўғри келиши эҳтимоли бор. Ҳозирча бу борада расмий қарор эълон қилинмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунёнинг энг бой одами ким?'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 00:23

    Дунёнинг энг бой одами ким?

    “Forbes” дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди.

    'Бугун қайси ҳудудларда қор ёғади?'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 00:15

    Бугун қайси ҳудудларда қор ёғади?

    “Ўзгидромет” 11 март, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ 10.03.2026 11:33

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    '2025 йилда энг кўп чақалоқ туғилган туман ва шаҳарлар маълум бўлди'ning rasmi

    Бу қизиқ 10.03.2026 04:13

    2025 йилда энг кўп чақалоқ туғилган туман ва шаҳарлар маълум бўлди

    Энг кўп чақалоқ туғилган ҳудудлар орасида Наманган шаҳри етакчилик қилди.

    'Яқин Шарқдаги кескинлик глобал савдога зарба берди: нефть нархи ошди, АҚШ бож сиёсати ўзгариши мумкин'ning rasmi

    Бу қизиқ 09.03.2026 04:25

    Яқин Шарқдаги кескинлик глобал савдога зарба берди: нефть нархи ошди, АҚШ бож сиёсати ўзгариши мумкин

    Дунё савдосига таъсир кўрсатаётган ушбу ва бошқа муҳим воқеалар ҳақида қисқача шарҳ.

    'Уруш фонида нефть нархи кескин ошди'ning rasmi

    Бу қизиқ 08.03.2026 23:52

    Уруш фонида нефть нархи кескин ошди

    Эрон атрофидаги уруш кескинлашиб борар экан, жаҳон бозорида нефть нархи кескин кўтарилди.