Адлия вазирлиги маълум қилишича, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Нукус шаҳри таркибидаги “Қаратаю” ва “Бестобе” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар тўлови 50 фоизга камайтирилади.
Шунингдек, ушбу ҳудудда майдони 5 минг квадрат метрдан юқори савдо комплекслари ва меҳмонхоналар учун 2027 йил 1 январдан 2040 йил 1 январгача ер ва мол-мулк солиғи ставкалари 90 фоизга камайтирилади.
Бундан ташқари, 2028 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистонда банклар балансидаги мол-мулк объектлари бозор нархида 10 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади. Тўлов 6 ой ичида тўлиқ амалга оширилса, шартнома қийматининг 25 фоизигача чегирма берилиши белгиланган.






