Бугун, 2 март куни Эрон АҚШ ва Исроилнинг сўнгги ҳужумларига жавоб сифатида Тель-Авив ҳамда Форс кўрфазидаги бир қатор давлатларга қарши навбатдаги ракета ҳужумларини амалга оширди.
Хабарларга кўра, Дубай, Доҳа ва Манамада кучли портлаш овозлари эшитилган, Қуддусда ҳам портлашлар қайд этилган, холос.
Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Исроил ҳаво кучлари эса ўз ҳаво мудофаа тизимлари ракеталарни тутиб қолиш учун ишга туширилганини тасдиқлади.






