Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда пойтахт ва вилоят ҳудудида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Зангиота туманида яшовчи 1996 йилда туғилган шахс ва унинг самарқандлик таниши Тошкент шаҳрида тўхтатилиб текширилганда, уларнинг ёнидан 8400 дона “Регапен” дори воситаси топилган.
Шунингдек, Чилонзор туманидаги вақтинчалик омбор сифатида фойдаланилган хонадондан яна 12600 дона “Регапен”, 10 минг дона қўлбола усулда тайёрланган дорилар, 500 дона идиш ва мини-принтер ашёвий далил сифатида олинган.
Яна бир ҳолатда эса 1994 йилда туғилган шахс 6 дона “Зардекс”ни 600 минг сўмга сотган вақтида ушланган. Тергов давомида унга дори етказиб бериб турган, муқаддам судланган наманганлик фуқаро ҳам қўлга олинди. Унинг автомашинасидан 12400 дона “Зардекс” ва 14 дона “Регапен” мусодара қилинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






