Исроил манбаларига кўра, Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоменеи Исроил зарбаси натижасида эҳтимол ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Times of Israel 12-телеканал репортажи ва номи очиқланмаган манбаларга таяниб хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, Исроил томонида Хоманаий «катта эҳтимол билан ўлдирилгани» баҳоланмоқда ва бу версияни қўллаб-қувватловчи «тобора кўпайиб бораётган белгилар» мавжудлиги таъкидланган. Айни пайтда бу маълумот расман тасдиқлангани йўқ.
Бундан бироз олдин 12-телеканал Исроил томонининг баҳосига кўра, Хоманаий «камида жароҳат олган» бўлиши мумкинлигини хабар қилган эди. Шу билан бирга, хулосалар вайрон қилинган қароргоҳ мажмуасининг сунъий йўлдош тасвирларига эмас, балки номи очиқланмаган манбалар маълумотига асослангани таъкидланган.
Хабар қилинишича, Хоманаий яқин вақт ичида мурожаат билан чиқиши кутилмоқда. Телехабарда, агар бундай чиқиш намойиш этилса, у олдиндан ёзиб олинган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахмин ҳам билдирилган.
Шунингдек, 12-телеканалнинг таъкидлашича, кун давомида берилган зарбалар Эрон режими раҳбарияти ва унинг ҳарбий қўмондонлигига «жуда катта зарар» етказган.






