АсосийДунё

Қозоғистондаги кафе портлашида 7 киши ҳалок бўлди

Оқмўла вилоятининг Шучинск шаҳрида жойлашган кафеда газ-ҳаво аралашмаси портлаши оқибатида 7 киши вафот этди, 26 нафар фуқаро жароҳат олди.

'Қозоғистондаги кафе портлашида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳодиса 27 февралга ўтар кечаси Шучинск шаҳридаги беш қаватли турар-жой биносига уланган кафеда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида юз берган.

Маълум қилинишича, жабрланганларнинг 13 нафари Бурабай туман касалхонасига ётқизилган, 6 киши амбулатор кузатувга олинган. Қурбонлар орасида 16 ёшли қиз ҳам бор.

Вилоят ҳокимлиги барча зарур куч ва воситалар сафарбар этилганини, воқеа жойида махсус ишчи гуруҳ фаолият олиб бораётганини маълум қилди.

Мутахассислар томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, марҳумларнинг оилаларига зарур кўмак берилиши билдирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:06

    Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради

    Microsoft асосчиси Жеффри Эпштейн билан муносабатлари бўйича изоҳ бериб, етарлича текширув ўтказмаганини тан олди ва узр сўради.

    'Эпштейн файлларида Трампга алоқадор ҳужжатлар йўқолган'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:33

    Эпштейн файлларида Трампга алоқадор ҳужжатлар йўқолган

    Йўқолган ҳужжатлар орасида Трампни жинсий тажовузда айбловчи гувоҳ билан боғлиқ 3 та интервьюлар бўлган.

    'ЕИ Украина учун 90 млрд евро кредит бўйича Венгрия билан муроса изламоқда'ning rasmi

    Дунё 26.02.2026 13:46

    ЕИ Украина учун 90 млрд евро кредит бўйича Венгрия билан муроса изламоқда

    Брюссел Будапештни молиявий ёрдамни блокдан чиқаришга кўндириш учун музокараларни кучайтирган.

    'Трамп Украина можаросини бир ойда тугатмоқчи, Зеленский эса бошқа муддатни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 26.02.2026 06:58

    Трамп Украина можаросини бир ойда тугатмоқчи, Зеленский эса бошқа муддатни таклиф қилди

    АҚШ президенти можарони тезроқ якунлаш тарафдори эканини билдирган, Украина раҳбари эса бу борада бошқачароқ фикр билдирган.

    'Клаудия Шейнбаум Илон Маскни судга бериши мумкин'ning rasmi

    Дунё 25.02.2026 13:24

    Клаудия Шейнбаум Илон Маскни судга бериши мумкин

    Илон Маск Мексика президентини наркокартеллар билан алоқадорликда айблаганидан кейин ҳукумат ҳуқуқий чоралар масаласини кўриб чиқмоқда.

    'Ким Чен Ин 13 ёшли қизига ядровий кучлар назоратини топширгани айтилди'ning rasmi

    Дунё 25.02.2026 12:40

    Ким Чен Ин 13 ёшли қизига ядровий кучлар назоратини топширгани айтилди

    Жанубий Корея разведкасига кўра, унинг қизи Ким Жу Э ракета дастури билан боғлиқ юқори лавозимни эгаллаган ва ҳарбийларга кўрсатмалар бермоқда.