АсосийЖамият

Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди

Биринчи босқичда 616 мингдан ортиқ оила давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланди.

'Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёевнинг 67-сон қарори ижроси доирасида эҳтиёжманд аҳолига моддий ёрдам тўловлари амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда 616 305 та оилага жами 422,4 млрд сўм ажратилди.

Жумладан, 225 541 та оилага 1 млн сўмдан ёрдам берилган бўлиб, уларнинг асосий қисмини давлат таъминотидаги оилалар, шунингдек етим болалар ва ёлғиз кексалар ташкил этади. Шу билан бирга, 387 764 та кам таъминланган оилага 500 минг сўмдан тўлов амалга оширилди.

Маълум қилинишича, иккинчи босқичда қўшимча рўйхат асосида яна бир қатор оилаларга моддий ёрдам бериш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар