Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқариш лойиҳалари ва инвесторлар билан ҳамкорлик тақдимоти билан танишди.
Шундан сўнг умумий қиймати 7,1 миллиард долларлик 44 та лойиҳани ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.
Хусусан, 741 миллион долларлик 13 та лойиҳа ишга туширилди, 6,3 миллиард долларлик яна 31 та лойиҳа қурилиши бошланди.
Ушбу лойиҳалар натижасида 18 минг янги иш ўрни яратилиши, 82 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 1,4 миллиард долларлик экспорт таъминланиши кутилмоқда.






