У Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трумпга саммитни чақиргани учун миннатдорчилик билдирди.
Президент Мирзиёев Ўзбекистон Тинчлик Кенгашини қўллаб-қувватлаганини, Ғазо минтақасини иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан тиклаш учун амалий ҳисса қўшишга тайёр эканини таъкидлади.
Шунингдек, барпо этиладиган турар жойлар, болалар боғчалари, мактаб ва касалхоналар орқали ҳудуд аҳолисининг ҳаёт шароитини яхшилашга ёрдам берилиши режалаштирилмоқда.
Мирзиёев саммитни халқаро бирдамлик ва тинчликсеварлик рамзи сифатида баҳолаб, Ғазонинг фаровон ва барқарор минтақа бўлиши учун барча имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини қайд этди.






