ОАВ хабарига кўра, 41 ёшли ҳужумчи мундиални захира ўйинчиси сифатида бошлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Роналду терма жамоа бош мураббийси Роберто Мартинезнинг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёр экани айтилмоқда.
Таъкидланишича, тажрибали футболчи бу сафар шахсий амбициялардан кўра жамоа манфаатларини устувор қўймоқда.
Маълумот учун, Португалия 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида ўз гуруҳида пешқадам бўлиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган.
Жамоа финал босқичида “К” гуруҳида Ўзбекистон ва Колумбияга қарши баҳс олиб боради. Учинчи рақиб эса қитъалараро плей-офф орқали аниқланади.






