Президентнинг 16 февралдаги қарорига кўра, ипотека кредитларининг максимал миқдори оширилади.
Қарорга мувофиқ, маблағларнинг 12,2 трлн сўми давлат бюджети ҳисобидан, 7,8 трлн сўми тижорат банклари томонидан, 3 трлн сўми эса Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси АЖ маблағлари ҳисобига ажратилади.
Ҳужжат билан Тошкент шаҳрида ипотека кредитининг энг юқори миқдори 480 млн сўм, ҳудудларда эса 380 млн сўм этиб белгиланмоқда. Шунингдек, ипотека кредитларини субсидиялаш учун 2,7 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, ушбу маблағлар ҳисобидан 73 мингдан ортиқ оила уй-жой билан таъминланади, 30 мингга яқин фуқарога эса бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади.






