АсосийЖамият

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган икки шахс ушланди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида хонадонни ижарага олиб, синтетик гиёҳвандлик воситаси ишлаб чиқариш билан шуғулланган икки нафар фуқаро қўлга олинди.

'Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган икки шахс ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 2003 ва 2007 йилларда туғилган шахслар нарколаборатория ташкил қилгани аниқланган. Манзилдан “закладка” орқали тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган 1 кг “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда лаборатория анжомлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, гумонланувчилардан бирининг телефонидаги геолокация маълумотлари асосида Бектемир туманидаги ариқ ичига яширилган яна 1 кг “Мефедрон” топиб олинган.

Тезкор тадбир давомида Юнусобод туманида хуфия жойларга яширилган наркотикларни олиб кетиш учун келган 6 нафар “закладчик” ҳам ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон фуқаролари маълумотлари “Darknet”да тарқалгани юзасидан изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:35

    Ўзбекистон фуқаролари маълумотлари “Darknet”да тарқалгани юзасидан изоҳ берилди

    Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов киберҳужумлар натижасида ижтимоий тармоқларда айтилгандек 15 миллион эмас, 60 мингга яқин фуқаронинг маълумотлари тарқалганини маълум қилди.

    'Чиқиндидан қарздор қарийб 200 минг абонентнинг электр тўлови чекланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:44

    Чиқиндидан қарздор қарийб 200 минг абонентнинг электр тўлови чекланди

    Ўзбекистонда маиший чиқинди хизматидан қарздор бўлган 198 минг 858 нафар абонентнинг электр энергияси учун тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди.

    'Қозоғистонда 1 ёшли боланинг ичагидан 31 та магнит олиб ташланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:04

    Қозоғистонда 1 ёшли боланинг ичагидан 31 та магнит олиб ташланди

    Олмаотада 1 ёш 9 ойлик бола 31 та магнитни ютиб юборгани сабабли шошилинч операция қилинди.

    'Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:16

    Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди

    Darakchi.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

    'Фарғонада 34 кишилик халқаро фирибгарлар гуруҳи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:08

    Фарғонада 34 кишилик халқаро фирибгарлар гуруҳи фош этилди

    “Колл-марказ” ниқоби остида фаолият юритган жиноий гуруҳ Россиядаги минглаб фуқароларни алдаб, қарийб 9,6 млн рублни ўзлаштиргани аниқланди.

    'Андижонда кўп қаватли уйда газ портлаши ортидан икки киши жароҳат олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:42

    Андижонда кўп қаватли уйда газ портлаши ортидан икки киши жароҳат олди

    Вилоят ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.