Бухоро вилояти ИИБнинг маълумотга кўра, аёл оғир руҳий ҳолат сабаб ўз жонига қасд қилиш ниятида Вобкент туманидан оқиб ўтувчи дарёга сакраган.
Ҳодисага гувоҳ бўлган профилактика инспектори дарҳол унинг ортидан сувга шўнғиб, бир амаллаб аёлни қутқариб қолган. Шундан сўнг капитан А.Расулов аёлни шифохонага етказган.
Маълумотга кўра жабрланувчининг 4 нафар фарзанди бор.






