АсосийДунё

АҚШда кучли қор бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди

Қишки бўрон АҚШ ҳудудининг катта қисмини қамраб олган, миллионлаб аҳоли фавқулодда шароитда қолмоқда.

'АҚШда кучли қор бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди'ning rasmi

АҚШда кучли қор бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 нафарга етди. CBS News маълумотига кўра, қурбонларнинг 49 нафари тўғридан тўғри об-ҳаво шароити ёки бахтсиз ҳодисалар билан боғлиқ ҳолатларда ҳалок бўлган.

Расмийлар яна 24 кишининг ўлими қайд этилганини маълум қилди. Ўлим сабаблари орасида гипотермия, йўл-транспорт ҳодисалари, қор тозалаш техникаси билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар, чанада учиш вақтидаги фожеалар ҳамда қор тозалаш чоғида содир бўлган тўсатдан юрак хуружлари бор.

Миллий об-ҳаво хизмати қишки бўрон мамлакат ҳудудининг учдан икки қисмига таъсир кўрсатиб, тахминан 200 миллион кишини қамраб олганини билдирди. Шу муносабат билан Нью-Йорк шаҳрида 50 дан ортиқ иситиш бошпаналари очилган, Далласда эса 1 150 га яқин уйсиз фуқаро вақтинча жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар