АсосийДунё

Испания 500 минг нафар муҳожирга вақтинчалик қонуний мақом беради

Испания ҳукумати мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган тахминан 500 минг нафар муҳожирга бир йил муддатга яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беришини маълум қилди.

'Испания 500 минг нафар муҳожирга вақтинчалик қонуний мақом беради'ning rasmi

27 январь куни Испания ҳукумати меҳнат бозорида ишчи кучи танқислиги сабаб ноқонуний яшаб келаётган муҳожирларни легаллаштириш бўйича янги ташаббусни эълон қилди. Қарорга кўра, белгиланган талабларга жавоб берадиган шахслар бир йил муддатга яшаш ва ишлаш рухсатномасига эга бўлади.

Миграция вазири Элма Саиснинг айтишича, муҳожирлар камида беш ой Испанияда яшаган бўлиши, судланмаган бўлиши ҳамда 2025 йил 31 декабргача мамлакатга кириб келган бўлиши керак.

Янги тартиб муҳожирларга расмий меҳнат шартномаси асосида ишлаш, давлат тиббий хизматидан фойдаланиш, ижтимоий суғуртага қўшилиш ҳамда фарзандларини мактаб ва боғчаларга жойлаштириш имконини беради. Мутахассислар бу қарор яширин меҳнат бозорини қисқартириб, давлат бюджетига тушумларни оширишини таъкидламоқда.

Расмийларга кўра, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишчи кучига талаб юқори бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, айрим сиёсий кучлар миграция оқими кучайишидан хавотир билдирмоқда. Ҳукумат эса мазкур чора вақтинчалик ва назорат остида амалга оширилишини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар