АсосийЖамият

ИИВ собиқ амалдорлари 186 млрд сўмни ўзлаштириб юборган

Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов қандай жиноятда айбланаётгани очиқланди

'ИИВ собиқ амалдорлари 186 млрд сўмни ўзлаштириб юборган'ning rasmi

Президент раислигида йиғилиш давом этмоқда.

“Билиб қўйинглар, давлатнинг ҳар бир сўми бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади. Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!”,
 – деди Президентимиз. 
 
Шу боис, яқинда Администрация ва давлат идораларида комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат тизими йўлга қўйилди. 
 
Қисқа муддатда буджетга тушум, талон-торож, молиявий камчиликлар бўйича 53 триллион сўм ва ташқи савдо операцияда 8 миллиард доллардан ортиқ қарздорлик аниқлангани ўта аянчли ҳолат экани қайд этилди. 
 
Коррупсиявий схемалар бўйича 4,2 триллион сўм зарар аниқланиб, 1,3 триллион сўми ундирилди, 55 нафар шахс қамоққа олинди. 
 
Масалан, Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм буджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Б.Абдуллаев ва департамент бошлиғи Р.Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 
 
Умуман, давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилди.
 
“Бизга юқори касбий компетенсияларга эга, талабчан ёш раҳбарлар корпуси керак”,
 – деди Президентимиз. 

Ҳуқуқ-тартибот тизимида хизмат ўташ чегараси полковниклар учун 55 ёш, генераллар учун 60 ёш бўлсада, ҳозир бу ёшдан ошган 300 дан ортиқ ходим раҳбарлик лавозимида ишлаётгани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида раҳбар кадрларнинг барчасининг ёши 50 ёшдан кичик. 

Раҳбарликка ёш кадрларни қўйиш, пенсия ёшидагиларнинг тажрибасидан мураббий ва ўқитувчи сифатида фойдаланиш ёки маҳаллада ёшларга устозлик қиладиган тизим яратиш муҳимлиги қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Патрик Доргу жароҳат туфайли 10 ҳафта майдондан четланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:05

    Патрик Доргу жароҳат туфайли 10 ҳафта майдондан четланади

    “Манчестер Юнайтед” қанот ҳимоячиси Патрик Доргу сон орқа мушаги жароҳати сабаб 10 ҳафтага майдонга туша олмайди.

    'ТИВ ўринбосари Россия элчиси билан учрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:53

    ТИВ ўринбосари Россия элчиси билан учрашди

    Улар Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    '2025 йилда республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    2025 йилда республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган

    Ёшлар орасида гиёҳвандликка нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш мақсадида бир қатор вазирлик ва ташкилотларда раҳбарнинг алоҳида ўринбосари тайинланади.

    'Аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади

    Шунингдек, туман ички ишлар тергов бўлимида материалларни кўриб чиқадиган терговга қадар текширув гуруҳлари тузилади.

    '“Ўзбекнефтегаз” ва Давлат активлари агентлигида йирик коррупция фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:32

    “Ўзбекнефтегаз” ва Давлат активлари агентлигида йирик коррупция фош қилинди

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, уни атиги 120 миллиард сўмга сотиб юборгани аниқланди.

    'Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбари ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:15

    Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбари ишдан олинди

    Унинг ўрнига ватанпарвар ёш кадрлар тайинланиши қайд этилди.