АсосийЖамият

Чиқинди контейнерида ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилди

Истанбул. Миллионлар шовқини ичида яна бир инсон тақдири чиқинди контейнерида якун топди.

'Чиқинди контейнерида ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилди'ning rasmi

24 январь оқшомида Шишли туманида топилган бошсиз аёл жасади нафақат Туркия жамоатчилигини, балки Ўзбекистон жамиятини ҳам ларзага солди. Чунки марҳума — ўзбекистонлик аёл эди. Бу ҳодиса оддий жиноят эмас. Бу — бегона юртда ёлғиз қолган аёл, ишонч, зўравонлик ва совуққонлик билан содир этилган қотиллик ҳақида оғир ҳикоя. Даракчи.уз ушбу қотиллик тафсилотларини бир жойга тўплади.

Аслида воқеа қандай бошланган?

Жорий йилнинг 24 январь куни соат 19:40 лар атрофида Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Шишли туманида чиқинди орасидан буюм териб юрган фуқаро ахлат контейнеридан чойшабга ўралган жасадни кўриб қолади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар етиб келганида эса даҳшатли манзара ойдинлашади: жасад аёл кишига тегишли бўлиб, унинг боши мавжуд эмас эди.

Кейинчалик Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси иштирокида ўтказилган текширувлар марҳуманинг шахси Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканини тасдиқлади.

Марҳуманинг қотили ким?

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари олиб борган тезкор тергов давомида жиноятга алоқадор шахслар аниқланади. Маълум бўлишича, қотилликни 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси, қурилиш ишчиси содир этган. Унга яна бир ватандоши — 29 ёшли эркак ёрдам берган.

Юзлаб кузатув камералари ёзувлари ўрганилиб, гумонланувчиларнинг Грузияга қочишга урингани аниқланган. Аммо 8 соат давом этган махсус операция натижасида улар аэропортда қўлга олинади. Кейинчалик бошқа бир шахс ҳам ҳам гумонланувчи сифатида ҳибсга олиниб, жами қўлга олинганлар сони 3 нафарга етади.

Ким айбдор?

Қўлга олинган шахслардан бири тергов давомида берган кўрсатмасида жиноят тафсилотларини очиқ баён қилган:“Жабрланувчи билан ўша куни танишдик. Орамизда муносабат бошланди. Кейин жанжаллашиб қолдик. Уни пичоқ билан ўлдирдим. Сўнг дўстим билан бирга жасадни Умраниядаги уйда бўлакларга ажратдик. Қисмларни чемоданга солиб, Шишлига келиб, турли контейнерларга ташладик”. Тергов жараёнида аёлнинг боши ва кесилган оёқлари ҳануз топилмагани маълум қилинди.

Воқеага қандай изоҳ берилди?

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатган, уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур жиноят иши консулхона томонидан алоҳида назоратга олинган. Аммо бу воқеа фақат бир жиноят иши билан тугамайди.

Афсуски, бу биринчи ҳолат эмас

Йодингизда бўлса керак 2025 йилнинг 5 июль куни Туркиянинг Айдин вилоятидаги ресторанда официант бўлиб ишлаган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган эди. Мазкур жиноят бўйича гумонланувчи сифатида 5 нафар шахс қўлга олинган.

Истанбулдаги бу фожиалар — статистик рақам эмас, балки бир инсон ҳаётининг аянчли якунидир. У бизни яна бир бор ўйлашга мажбур қилади: чет элда меҳнат қилаётган, ёлғиз яшаётган аёллар қанчалик ҳимояланган? Иш, ишонч ва яшаш умиди билан кетилган йўл қандай қилиб чиқинди контейнерида тугади? Бу саволларга фақат тергов эмас, жамият ҳам жавоб излаши керак. Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдинг.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда наркосавдогар ва унинг шериги қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:54

    Тошкентда наркосавдогар ва унинг шериги қўлга олинди

    Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда ООК президенти сайланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:12

    Тошкентда ООК президенти сайланди

    Айни вақтда пойтахтимизда ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси доирасида Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Осиё Олимпия кенгаши раиси этиб сайланди.

    'АҚШда қор бўрони оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    АҚШда қор бўрони оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди

    Охирги икки кун ичида АҚШда 17 мингдан ортиқ авиақатнов бекор қилинган.

    'Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:59

    Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди

    Ҳодиса ортидан жароҳатланганлар бор.

    'АҚШда кучли қор бўрони ортидан 1 миллиондан ортиқ уй электрсиз қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:16

    'Эрондаги норозилик намойишларида 30 минггача одам ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:48

    Эрондаги норозилик намойишларида 30 минггача одам ҳалок бўлди

    Эронда бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишлари вақтида 30 минггача одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин.