Ҳиндистон ҳукумати Ғарбий Бенгалия штатидa хавфли Нипах вируси тарқалишининг олдини олиш чораларини кучайтирмоқда. The Independent хабар беришича, ҳозиргача касаллик юқтириш билан боғлиқ бешта ҳолат расман тасдиқланган.
Маълум қилинишича, юзга яқин киши карантинга жойлаштирилган, беморлар эса Калкутта шаҳридаги шифохоналарда даволанмоқда. Қайд этилишича, бир беморнинг аҳволи оғир.
Нипах вируси ўлимга олиб келиши мумкин бўлган касаллик ҳисобланади ва ҳозирча унинг давоси мавжуд эмас. Мутахассислар вирус кўршапалаклар ҳамда зарарланган мевалар орқали юқиши мумкинлигини таъкидламоқда.






