Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик каби жамият олдида турган долзарб муаммоларга қарши курашиш бўйича самарали ишлайдиган тизимни йўлга қўйилади. Бу ҳақда “маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва Ўзбекистон — 2030 стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури” лойиҳасида назарда тутилди.
Унга кўра, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча кўринишларига барҳам бериш мақсадида жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо чоралари белгиланади.
Вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жинсий ва зўравонликка оид жиноятларни тергов қилиш прокуратура органларининг мутлақ ваколатига ўтказилади.
Шунингдек, вояга етмаган шахслар ва хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва кўришга ихтисослашган ва махсус тайёргарликдан ўтган терговчига судьялар фаолияти йўлга қўйилади.






