АсосийЖамият

Ўзбекистонда бир йилда камбағаллик даражаси 5,8 фоизга, ишсизлик эса 4,8 фоизга тушди

Шунингдек, ўтган йили иқтисодиёт дастлабки прогнозга нисбатан анча юқори, яъни 7,7 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 147 миллиард доллардан ошган.

'Ўзбекистонда бир йилда камбағаллик даражаси 5,8 фоизга, ишсизлик эса 4,8 фоизга тушди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатда бир йилда 366 минг оила камбағалликдан чиққани маълум қилинди.

Йиғилишда таъкидланишича, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш соҳасида қилинган чоралар сабабли камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 5,8 фоизга, ишсизлик эса 5,5 фоиздан 4,8 фоизга тушди.

Шунингдек, ўтган йили иқтисодиёт дастлабки прогнозга нисбатан анча юқори, яъни 7,7 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 147 миллиард доллардан ошгани таъкидланди.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўсиш суръатлари 2024 йилгидан юқори бўлди. Жалб қилинган хорижий инвестициялар 43 миллиард долларга, экспорт ҳажми 33,8 миллиард долларга етди. Юқори иқтисодий фаоллик, ўсаётган истеъмол талабига қарамасдан, инфляция даражаси 2024 йилдаги 9,8 фоиздан 7,3 фоизга пасайди.

“Буларнинг барчаси — ислоҳотларимиз самараси бўлиб, давлат ва халқ ўртасидаги ишонч тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат. Лекин ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Биз 2026 йилни ‘Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили’, деб эълон қилиб, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича катта вазифаларни белгилаб олдик”, деди президент.

​Давлат раҳбарининг таъкидлашича, маҳалла ислоҳотлар қаерда самарали ишлаётгани ва қаерда тўхтаб қолаётганини аниқ кўрсатиб берадиган ҳудуд ҳисобланади. Агар маҳаллада ишсиз фуқаролар ва камбағал оилалар сақланиб қолаётган бўлса, бу ислоҳотлар ўша жойгача етиб бормаганидан далолат беради. Шунингдек, “еттилик” ва банк тизими аҳоли муаммоларини ҳал қилмаётган бўлса, бу ҳолат айнан шу ерда тизим ишламаётганини англатишини қайд этди.

Давлат раҳбари ҳеч бир вазир, вилоят ёки туман ҳокими, шунингдек, банк раҳбарлари “еттилик”ни баҳона қилишга ҳақли эмаслигини билдирди. Унинг айтишича, бунинг учун зарур имконият ва маблағлар, шунингдек, тегишли қарор ва дастурлар мавжуд, аммо ҳозирча етишмаётган жиҳат — масъулият ва шахсий жавобгарликдир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:17

    Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади

    Бу ҳақда Президент видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

    'Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди

    Тезкор тадбирлар жараёнида пора ўтказилган банк картаси эгаси Ғаллаорол тумани «Бахт» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс экани, у жарима майдонида ишлаши ҳамда ушбу ЙПХ инспектори билан алоқадорлиги аниқланган.

    'Станциялардан олинган “яшил” энергия ҳисобидан ҳар бир маҳаллада 400-500 миллион сўм қўшимча даромад келтирадиган иқтисодий актив пайдо бўлади.'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:23

    Станциялардан олинган “яшил” энергия ҳисобидан ҳар бир маҳаллада 400-500 миллион сўм қўшимча даромад келтирадиган иқтисодий актив пайдо бўлади.

    1-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, оиласида меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган 6 минг 700 та хонадон энергия тежамкор қилиб таъмирланади.

    'Бу маблағлар инфратузилмани яхшилаш орқали камбағаллик ва ишсизликни 2 карра қисқартиришга хизмат қилиши шарт — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Бу маблағлар инфратузилмани яхшилаш орқали камбағаллик ва ишсизликни 2 карра қисқартиришга хизмат қилиши шарт — Президент

    Йиғилишда ҳудудларни саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервисдаги “солиштирма устунлиги”дан келиб чиқиб ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

    'Президент ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш учун маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:04

    Президент ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш учун маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади

    Агар ҳокимлар “еттилик” билан сув таъминотини яхшилаб, уруғ-кўчат етказиб, ихтисослашувни тизимли йўлга қўйса, у ердаги одамларни даромадида, турмуш шароитида кескин ўзгариш қилиш мумкинлиги таъкидланди.

    'Камбағал оилаларнинг учдан бир қисми, ишсизларнинг 21 фоизи ҳам танлаб олинган 37 та туман ва 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Камбағал оилаларнинг учдан бир қисми, ишсизларнинг 21 фоизи ҳам танлаб олинган 37 та туман ва 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди

    1 миллион аҳолини доимий иш билан таъминлаш, 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш, камбағалликдан холи маҳаллалар сонини 2,5 баробар ошириб, 3,5 мингга етказиш, ишсизлик ва камбағалликни 4,5 фоизга тушириш жорий йил учун вазифа этиб белгиланди.