АсосийЖамият

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати кўтарилади

Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин.

'Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати кўтарилади'ning rasmi

Бугун кечаси Ўзбекистон ҳудуди совуқ антисиклон таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан бугун кундузи 0...-3 даража совуқ, кечаси 24 январда -5...-8 даража совуқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

24 январь куни кундузи совуқ антисиклон Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва совуқ ҳаво массасларининг таъсири аста-секин кучсизланади. Ҳарорат кундузи 0...+3 даража илиқ атрофида бўлади.

25 январь якшанба куни ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилади. Кечалари -3...+2 даража, кундуз кунлари +5...+8 даража бўлади.

23-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида бугун куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда кучсиз қор ёғади, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида эртага куннинг ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

25 январь куни фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларидан ташқари республиканинг айрим жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин,.

Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин.

24-25 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкентда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Якшанба куни асосан ёмғир кўринишида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Ҳаво ҳарорати бугун кундузи -1...-3 даража совуқ бўлади. Шанба куни кечаси -6...-8 даража совуқ, кундузи 0...+2 даража илиқ бўлади. Якшанба куни кечаси -1...+1 даража, кундузи +5...+7 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар