АсосийЖамият

Қорақалпоғистонда аёл поезд босиб кетишидан ҳалок бўлди

Масъул хизматлар ҳодиса тафсилотларини текширмоқда.

'Қорақалпоғистонда аёл поезд босиб кетишидан ҳалок бўлди'ning rasmi

Қорақалпоғистонда темир йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган аёл поезд босиб кетишидан ҳалок бўлди.
Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг хабар қилмоқда. 


Ҳодиса 2026 йил 22 январь куни Гидроузел ва Нукус станциялари оралиғида содир бўлган. Аёл темир йўлни ўтиш учун мўлжалланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган ва йўловчи поезди остида қолиб кетган.


“Жабрланувчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ўз хавфсизлигига эътибор бермади. Масъул хизматлар ҳодиса тафсилотларини текширмоқда”, дейилади хабарда.


“Ўзбекистон темир йўллари”  фуқароларга темир йўлларни кесиб ўтишнинг белгиланган меъёрларига риоя қилиш муҳимлигини эслатди. Хабарда ҳодиса қайси йўналишда ҳаракатланаётган йўловчи поезди иштирокида юз берганига аниқлик киритилмаган. 

    Бошқа янгиликлар