АсосийЖамият

Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари озодликка чиққанига изоҳ берилди

Мазкур ҳолат жамоатчилик орасида турли талқин ва тахминларга сабаб бўлгани муносабати билан Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати жазонинг нега енгилроғига ўзгартирилгани бўйича расмий изоҳ берди.

'Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари озодликка чиққанига изоҳ берилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда бошқа жиноятларни содир этганликда айбланган жами 29 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилган. Суднинг 2025 йил 8 июлдаги ҳукми билан уларга нисбатан тегишли жазолар тайинланган.

Суд ҳукмига нисбатан туман прокурори томонидан билдирилган протест ва судланувчиларнинг шикоятларига асосан мазкур жиноят иши 2025 йил 26 декабрь куни Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилган. Натижада ҳукмнинг 24 нафар судланувчига тааллуқли қисмлари ўзгартирилган.

Хусусан, биринчи инстанция суди ҳукми билан Ботир Ҳамроевга нисбатан тайинланган 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қоплангани муносабати билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириб бориш шарти билан 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ўзгартирилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 5-қисмига мувофиқ, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Шу билан бирга, Ботир Ҳамроевга нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилган.

Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, ажримдан норози бўлган тарафлар тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳолатга юзаки ёндашмаслик, турли нотўғри талқин ва асоссиз тахминлардан тийилиш тавсия этилган.

Маълумот учун, Ботир Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” ва “в” бандлари — айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талон-торож қилиш жиноятида айбли деб топилган эди. Унга нисбатан 3 йил маҳаллий ҳокимият органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги ёнғинда она ва икки фарзанди ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 17.02.2026 16:35

    Тошкентдаги ёнғинда она ва икки фарзанди ҳалок бўлди

    Яна бир фуқаро тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

    'Покистонда назорат пунктига ҳужум қилинди'ning rasmi

    Жамият 17.02.2026 14:39

    Покистонда назорат пунктига ҳужум қилинди

    Ҳодиса ортидан 11 нафар ҳарбий ва бир бола ҳалок бўлди.

    'Президент АҚШга жўнаб кетди'ning rasmi

    Жамият 17.02.2026 13:33

    'Юнусободдаги уйда ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият 17.02.2026 11:29

    Юнусободдаги уйда ёнғин чиқди

    Ҳодиса ортидан 70 квадрат метр майдон зарарланди.

    'Тошкентда ипотека кредити лимити 480 млн сўмгача оширилади'ning rasmi

    Жамият 17.02.2026 09:47

    Тошкентда ипотека кредити лимити 480 млн сўмгача оширилади

    2026 йилда ипотека дастурларини молиялаштириш учун 23 трлн сўм йўналтирилади.

    'Ўлгани айтилаётган Эмомали Раҳмон оммага кўринди'ning rasmi

    Жамият 17.02.2026 09:22

    Ўлгани айтилаётган Эмомали Раҳмон оммага кўринди

    Тожикистон президенти узоқ танаффусдан сўнг оммага кўриниб, расмий учрашувлар ўтказди.