АсосийЖамият

Россиялик генерални ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик умрбодга қамалди

Шунингдек, унга 1 млн рубль миқдорида жарима белгиланди.

'Россиялик генерални ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик умрбодга қамалди'ning rasmi

Россиянинг 2-Ғарбий округ ҳарбий суди судьялари ҳайъати генерал-лейтенант Игорь Кириллов ҳалок бўлган терактни содир этганликда айбланган Аҳмад Қурбоновга умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Шунингдек, унга 1 млн рубль миқдорида жарима белгиланди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Нашрга кўра, портловчи моддани етказиб берган Озарбайжон фуқароси Роберт Сафарян 25 йилга қатъий тартибли колонияга ҳукм қилинган, шундан дастлабки 9 йилини қамоқхонада ўтайди. Қурбоновга турар-жой ижарага берган Ингушетия фуқаролари Батуҳан Точиев ва Рамазон Падиевга мос равишда 22 йил (дастлабки 8 йили қамоқхонада) ва 18 йил (дастлабки 6 йили қамоқхонада) озодликдан маҳрум қилиш жазоси, шунингдек 200 минг рубль миқдорида жарима тайинланган.

Айбланувчиларга иш доирасида ўз ролларига қараб террорчилик ҳамжамиятини ташкил этиш ва унда иштирок этиш, терактни тайёрлаш, шунингдек портловчи моддаларни ноқонуний айлантириш ва портловчи қурилма ясаш айбловлари қўйилган. Суд мунозаралари чоғида прокурор Надежда Тихонова Қурбоновни умрбод қамоқ жазосига, Сафарянни 28 йилга, Точиевни 26 йилга, Падиевни эса 24 йилга қатъий тартибли колонияга ҳукм қилишни сўраган.

Нашрга кўра, Қурбонов айбини тан олиб, тергов билан фаол ҳамкорлик қилган. Бошқа айбланувчилар эса Қурбоновнинг террорчилик фаолиятига алоқадорлигини билмаганини маълум қилган. Точиев ва Падиев судда фақат квартирани ижарага бериш билан шуғулланганини айтган, Сафарян эса у етказган почтада нима борлигидан бехабар бўлганини билдирган.

Тергов версиясига кўра, 2024 йил 17 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси Қурбонов Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) топшириғига биноан генерал Кириллов яшаган уйнинг кириш қисмига рулида масофадан бошқариладиган бомба ўрнатилган электро-самокатни қолдирган. Шундан сўнг теракт ижрочиси ижарага олинган автомобилга ўтириб, бўлаётган воқеаларни Украинага жонли эфирда узатган. Генерал Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси майор Илья Поликарпов уйидан чиққан пайтда портлаш содир бўлиб, икки зобит ҳам ҳалок бўлган.

Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, ҳарбий хизматчиларни портлатиб ўлдиргани учун Қурбоновга 100 минг доллар, янги ҳужжатлар ва Европа Иттифоқи давлатларидан бирида яшаш учун рухсатнома ваъда қилинган. Бироқ у бу мукофотни ололмаган, чунки портлашдан бир неча соат ўтиб қўлга олинган. Шундан сўнг Владимир шаҳрида Сафарян ҳам қўлга олинган. Тергов иддаосига кўра, у Польшадан олиб келинган бомбани Қурбоновга топширган. Дастлаб унга фақат портловчи моддаларни ноқонуний айлантириш айби қўйилган, бироқ Москвага олиб келингач, терактда иштирок этганлик бўйича ҳам айблов қўйилган. Кейинроқ, 2025 йил январида Батуҳан Точиев ва Рамазон Падиев ҳам ҳибсга олинган. Иш материалларига кўра, улар Қурбоновни портлашдан кейин яширинишга уринган квартира билан таъминлаган.

Россия тергови маълумотларига кўра, УХХ теракт тайёргарлигини USDT стейблкоинлари (муайян валюта курсига боғланган криптоактивлар) орқали молиялаштирган. Дастлабки босқичда Қурбонов 5 минг USDT олган. 2024 йилда бу 404,8 минг рублга тенг бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:41

    “Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”

    Бахти Ташкентскийнинг ўғли Бекзод Зафаров панжара ортидаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

    'АҚШда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:23

    АҚШда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

    Америка Қўшма Штатларида ноқонуний бўлиб турган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.

    'Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:38

    Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди

    Бемор худди шундай муаммога аввал ҳам дуч келгани маълум бўлди.

    'Туркиядаги аёллар колониясига ўзбек адабиётлари тўплами тақдим этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:00

    Туркиядаги аёллар колониясига ўзбек адабиётлари тўплами тақдим этилди

    Айни пайтда ушбу ёпиқ турдаги аёллар жазони ижро этиш колониясида сақланаётган ўзбекистонликларнинг аҳволи ўрганилди.

    'Энди текширувчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:09

    Энди текширувчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинади

    Бизнес-омбудсман назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаш мезонларини очиқлади.