АсосийБу қизиқ

ChatGPT кириш имтиҳонида тўққизта фандан энг юқори балл олди

ChatGPTнинг энг паст натижаси япон тилида бўлди — жавобларининг 90 фоизи тўғри.

'ChatGPT кириш имтиҳонида тўққизта фандан энг юқори балл олди'ning rasmi

OpenAI компанияси томонидан ишлаб чиқилган ChatGPT чат-боти Япония университетларига кириш имтиҳонида тўққизта фандан энг юқори балл тўплади.

Сунъий интеллект тизимларини қиёсий синовдан ўтказган LifePrompt компанияси бу ҳақда ўз ҳисоботида маълум қилди.

Тадқиқотда ChatGPT, Gemini ва Claude Opus сунъий интеллект моделлари иштирок этди. Имтиҳон якунларига кўра, ChatGPT 15 та фандан 9 тасида энг юқори балл тўплади, унинг жавобларининг ўртача аниқлиги 97 фоизга етди. Энг юқори баллар математика, информатика, кимё, физика, биология, сиёсат ва иқтисодиёт йўналишларида қайд этилди.

Anthropic компанияси томонидан ишлаб чиқилган Claude Opus модели учта фан йўналишида максимал балл тўплади. Google Gemini иккита мавзуда мукаммал натижани кўрсатди.

ChatGPTнинг энг паст натижаси япон тилида бўлди — жавобларининг 90 фоизи тўғри. Тадқиқотчилар буни бадиий матнда қаҳрамонларнинг ҳиссий ҳолатлари ва уларнинг хатти-ҳаракатларини талқин қилишдаги қийинчиликлар билан боғлашди.

LifePrompt тўрт йилдан буён шундай имтиҳонлар ўтказяпти. 2024 йилда ChatGPT саволларнинг ўртача 66 фоизига тўғри жавоб берганди. Кейинги йили кўрсаткич 91 фоизга, бу йил 97 фоизга етди — моделнинг иш сифати жуда яхшиланиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун айрим ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.01.2026 19:15

    Бугун айрим ҳудудларда қор ёғади

    “Ўзгидромет” 21 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.01.2026 12:40

    Доллар курси яна ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво қузутилади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.01.2026 02:45

    Бугун қандай об-ҳаво қузутилади?

    “Ўзгидромет” 20 январь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

    'Навоийда йўловчи автобуси ағдарилиб, икки киши жароҳатланди'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.01.2026 13:09

    Навоийда йўловчи автобуси ағдарилиб, икки киши жароҳатланди

    Навоий вилояти Томди туманида Навоий-Зарафшон йўналишида ҳаракатланган йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради.

    'Хитой аҳолиси кетма-кет тўртинчи йил камайди'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.01.2026 09:40

    Хитой аҳолиси кетма-кет тўртинчи йил камайди

    2025 йилда Хитой аҳолиси 3,39 миллион кишига қисқариб, туғилиш даражаси мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткичга тушди.

    'Ўзбекистонга туристлар оқими рекорд даражага чиқди'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.01.2026 04:05

    Ўзбекистонга туристлар оқими рекорд даражага чиқди

    2025 йилда мамлакатга келган хорижий сайёҳлар сони кескин ошиб, 11,7 миллион нафарни ташкил қилди.