“Ўзгидромет” 2026 йил 21–26 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши муносабати билан республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжудлиги ҳақида тезкор огоҳлантириш эълон қилди.
Маълумотга кўра, хавф қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:
— Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Китоб, Қамаши ва Шаҳрисабз туманларида;
— Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё ва Узун туманларида;
— Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Самарқанд ва Ургут туманларида;
— Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин туманларида;
— Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари); — Наманган вилоятининг Поп туманида.
“Ўзгидромет” тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирган.






