АсосийБу қизиқ

Ўзбекистонга туристлар оқими рекорд даражага чиқди

2025 йилда мамлакатга келган хорижий сайёҳлар сони кескин ошиб, 11,7 миллион нафарни ташкил қилди.

'Ўзбекистонга туристлар оқими рекорд даражага чиқди'ning rasmi

Бир йил ичида мамлакатга 11,7 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 47 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Унга кўра, энг кўп туристлар қўшни давлатлардан келган: Қирғиз Республикасидан 3,3 миллион, Тожикистон ва Қозоғистондан эса ҳар бири 2,7 миллион нафар сайёҳ қайд этилган. Россиядан деярли 1 миллион турист ташриф буюрган.

Шунингдек, Афғонистон, Туркманистон, Хитой ва Туркиядан келган меҳмонлар сони ҳам сезиларли даражада ошган.

Осиё мамлакатлари орасида Ҳиндистон ва Корея Республикасидан келган туристлар улуши ҳам қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар