АсосийДунё

18 ёшли қиз 50 ёшли қўшнисини ўлдирди

Қиз ўзини тажовуздан ҳимоя қилганини айтмоқда, марҳумнинг яқинлари эса уни қасддан қилганликда айбламоқда.

'18 ёшли қиз 50 ёшли қўшнисини ўлдирди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Банда округида 18 ёшли қиз 50 ёшли қўшнисини ўлдирган. Қизнинг сўзларига кўра, марҳум унинг уйига кириб, зўрлашга уринган. Бу ҳақда “Times of India” нашри полиция маълумотларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кундузи, қиз уйда ёлғиз қолган вақтда содир бўлган. Қўшни унинг уйига кириб, жинсий тажовуз қилишга ҳаракат қилган. Қиз эса ўзини ҳимоя қилиш мақсадида унга болта билан зарба берган, кейин эса таёқ билан уриб, ўлимга ўлдирган.

Шундан сўнг, у болтани ўзи билан олиб, полиция бўлимига борган ва содир этган ишини тан олган. Марҳумнинг жасади ярим яланғоч ҳолда топилган, у суд-тиббий экспертизага юборилган.

Марҳумнинг рафиқаси эса қизни эркакни “чой ва таом баҳонасида уйга чорлаб”, қасддан ўлдирганини даъво қилмоқда. Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар