АсосийЖамият

Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

Андижон шаҳрида 23 ёшли қиз ўз жонига қасд қилишга уринган, ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бартараф этилган.

'Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида бир қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 14 январь куни соат 08:00 атрофида Андижон туманида яшовчи 23 ёшли қиз руҳий ҳолати ўзгаргани сабаб Андижон шаҳри Ишчилар маҳалласи ҳудудидаги Навоий шоҳ кўчаси устида жойлашган кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган тезкор-тергов гуруҳи ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан мазкур кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:08

    Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ҳудудида давом этаётган норозилик намойишларида мамлакат фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумот йўқлигини билдирди.

    '“Akay city”да "дом" ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:19

    “Akay city”да "дом" ёниб кетди

    Тошкент ФВБ ёнғин тафсилотларини эълон қилди.

    'Ўзбекистон армияси қандай шаклланди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:51

    Ўзбекистон армияси қандай шаклланди?

    Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон ўз Қуролли Кучларини барпо этиб, суверенитет ва миллий хавфсизликнинг мустақил тизимини яратди.

    'Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?'ning rasmi

    Жамият 13.01.2026 16:34

    Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?

    Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратурадан жавоб олди.

    'Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 13.01.2026 13:53

    Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Оила кодексига тегишли ўзгартишларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

    'Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент'ning rasmi

    Жамият 13.01.2026 11:42

    Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида миллий армияни замонавий таҳдидларга тайёрлаш, уни юқори технологияли ва тезкор кучга айлантириш долзарб вазифа эканини таъкидлади.