Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси ўша мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қизини зўрлагани қайд этилган хабар тарқалди.
Билдирилишича, ҳолат Денов туманида жойлашган 64-мактабда юз берган. Ҳодиса бир неча ой аввал мактабдан ташқарида содир этилган.
Мактаб маъмурияти ота-оналар билан муҳокама ўтказиб, ишни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширган — дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳозирда ваколатли органлар текширув олиб бораётгани қўшимча қилинган.






