АсосийДунё

Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.

'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

Германия канцлери Фридрих Мерс 12 январь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида ўтказилган Халқаро варрак фестивалида қатнашди. Уни тадбир майдонида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди расман кутиб олди, дея хабар бермоқда Times of India.

Маълум қилинишича, фестивалнинг очилиш маросими етакчиларнинг Маҳатма Ганди билан боғлиқ муҳим масканлардан бири — Сабармати Ашрамига ташрифидан сўнг бўлиб ўтган. Тадбир давомида Моди ва Мерс очиқ транспорт воситасида сайр қилиб, варрак учирди ҳамда томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Шунингдек, фестиваль ҳудудида Аҳмадободнинг UNESCO жаҳон мероси рўйхатига киритилган Walled City қисмидаги анъанавий “пол” маҳаллаларининг ҳаётий нусхаси намойиш этилди. Нарендра Моди канцлерга варрак ясаш жараёнини кўрсатиб, Ҳиндистонда варрак учириш тарихини таништирди.

    Бошқа янгиликлар