АсосийЖамият

Аксилкоррупция агентлиги Озодбек Назарбековни тўйда пул олгани учун жазолашни таклиф қилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков тўй маросимида қўшиқ куйлаб, меҳмонлар томонидан пул олаётгани акс этган видео тарқалди.

'Аксилкоррупция агентлиги Озодбек Назарбековни тўйда пул олгани учун жазолашни таклиф қилди'ning rasmi

Мазкур тасвирлар жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги муносабат билдириб, Вазирлар Маҳкамасига расмий мурожаат йўллади.

Агентлик давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари бузилганини қайд этиб, вазирни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган.

Шунингдек, унга қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш бўйича огоҳлантириш бериш зарурлиги билдирилган.

Агентликка кўра, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, давлат хизматчилари педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари бошқа ҳақ тўланадиган ишлар билан шуғулланиши мумкин эмас. Бундан ташқари, улар хизматдан ташқари вақтда ҳам давлат хизматининг нуфузига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиши лозим.

Мазкур ҳолатга Маданият вазирлиги ҳам ўз муносабатини билдирди. Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, видео вазирлик ходимларидан бирининг тўйида олинган бўлиб, вазирнинг ушбу вазиятни олдиндан режалаштиргани йўқ.

“Видеода вазирга мухлислар томонидан пул узатилгани акс этган. Шу билан бирга, бундай ҳолатда фуқароларнинг хоҳиш-иродасини рад этиш уларни омма олдида ноқулай аҳволга солиб қўйиши, бу эса камситиш ёки менсимаслик сифатида нотўғри талқин қилиниши мумкин”, — дейилади вазирликнинг изоҳида.

Шунингдек, Маданият вазирлиги тўй маросимларида санъаткорларга пул бериш амалдаги қонунчиликда тақиқланмаганини, бу миллий урф-одатларнинг бир қисми эканини таъкидлади. Расмий муносабатда Озодбек Назарбеков нафақат вазир, балки таниқли хонанда экани, ушбу ҳолатни унинг ижодий фаолияти билан боғлиқ вазият сифатида баҳолаш лозимлиги қайд этилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эса келгусида ҳам давлат хизматчиларининг хулқ-атвори ва ахлоқий меъёрларига риоя этилиши қатъий назорат қилинишини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди

    Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда.

    'Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:14

    Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади

    Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент-Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.

    'Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:17

    Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди

    2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган гуруҳ фаолияти тўхтатилди.

    'Газ нархи оширилмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:57

    Газ нархи оширилмади

    Қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.

    'Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:12

    Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди

    Аввалроқ, Сурзондарёда ўқитувчилардан мажбуран пул йиғилаётгани ҳақида хабар берган эдик.