Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 11 ойида жами 15 259 нафар ўзбекистонлик АҚШга саёҳат қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 минг нафарга кўп.
Қайд этилишича, АҚШга борган фуқароларнинг аксар қисми саёҳат мақсадида сафар қилган. Хусусан, 10 841 нафар шахс туристик мақсадни кўрсатган.
Шунингдек, 3 750 нафар ўзбекистонлик қариндошларини йўқлаш учун, 333 нафар ўқиш, 307 нафар хизмат сафари, 28 нафар эса даволаниш мақсадида АҚШга борган.






