АсосийЖамият

Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

'Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Фарғона вилоятида чегара-божхона пости раҳбари пора олиш билан боғлиқ жиноят устида қўлга олинди. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир давомида фош этилган. 

Маълумотларга кўра, божхона пости раҳбари Қирғизистондан олиб кирилаётган 80 дона уяли телефонни қонунга хилоф равишда ўтказиб юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ушланган. Телефонлар тижорат мақсадида олиб келинаётгани аниқланган.

Тергов жараёнида мансабдор шахс хизмат ваколатларидан фойдаланиб, давлат манфаатларига зид ҳаракат қилгани исботланган. Ушбу ҳолат божхона тизимида коррупцияга қарши кураш доирасида кўрилган навбатдаги чора сифатида баҳоланмоқда.

Суд қарорига асосан, божхона пости раҳбари 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, унга 3 йил давомида божхона органларида ишлаш тақиқи қўйилди.

    Бошқа янгиликлар