АсосийЖамият

Телеграмда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилган йигит қамалди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.

'Телеграмда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилган йигит қамалди'ning rasmi

Самарқандда Телеграмда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилган йигит қамалди. Бу ҳақда вилоят ИИБ xaбар берди.

2004 йилда туғилган шахс 30 декабрь куни Телеграм ижтимоий тармоғидаги ўзига тегишли профил орқали каналлардан бирининг изоҳлар қисмида диний адоватни тарғиб қилувчи маълумотни жойлаштиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувлар натижасида унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184³-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда материаллар судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судининг 2026 йил 9 январдаги қарорига мувофиқ, мазкур шахснинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184³-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184³-моддасида миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш ҳуқуқбузарлиги белгиланган.

Мазкур моддани бузган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади: уларга маъмурий баённома расмийлаштирилади ва суд қарорига кўра маъмурий қамоқ жазоси, жарима ёки бошқа кодексда назарда тутилган чора қўлланади.

    Бошқа янгиликлар