Озарбайжоннинг Боку шаҳрида турк дипломати Арслан Азмининг қизи, 15 ёшли Гюнляр Шаввалнинг жасади топилди, деб ёзади “Lenta.ru”.
Арслан Азми элчихонада маслаҳатчи бўлиб ишлайди. Маълумотларга кўра, унинг қизи ўз жонига қасд қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўз жонига қасд қилишидан аввал қизча лицейдаги ўқишдан бир кунга четлаштирилган эди.
Яна бир тахминга кўра, ўспирин қиз олдиндан режалаштирилган қотиллик ёки бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган бўлиши ҳам мумкин.
“Биз ҳодиса юз берган болалар хонасини кўздан кечирдик. Қизча йиқилиб тушган дераза хона полига яқин масофада жойлашган ва у шаҳарнинг марказий қисмига олиб чиқади. Қизча ойнадан қараш истагида энгашган ва сирпаниб йиқилиб кетган бўлиши мумкин. Хонадаги пол сирпанчиқ бўлган”,—дейди Озарбайжон ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари.
“Қизча зиёли оилада туғилиб ўсаётган эди. Унинг ота-онаси билан муносабатлари ҳам кўнгилдагидек эди. Шунинг учун қизчани жонига қасд қилишга ундаган сабаблар номаълумлигича қолмоқда”,—дейилади хабарда.





