АсосийЖамият

Мубашшир Аҳмаднинг аҳволи оғирми?

Омбудсман колонияда жазо муддатини ўтаётган Мубашшир Аҳмаднинг соғлиғи ва сақланиш шароитини ўрганди.

'Мубашшир Аҳмаднинг аҳволи оғирми?'ning rasmi

Хабарингиз бор, 2025 йилда диний олим ва блогер, "Азон Global" ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) 2 йил 6 ой муддатга-озодликдан маҳрум қилинган эди. Диний уламо Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми "г" банди ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Яқинда ижтимоий тармоқларда  унинг қандли диабет касаллиги билан оғриб келаётгани сабабли Мубашшир Аҳмаднинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар турмада ҳам давом этмаётгани қайд этилган хабар “Kun.uz”га унинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ томонидан маълум қилинган. Хабар тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган бир вақтда Омбудсман колонияда Мубашшир Аҳмад аҳволини ўрганди.

Билдирилишича, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили вилоятдаги 5-сонли жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширган. Мониторинг давомида маҳкумлар билан, шу жумладан, маҳкум Алишер Турсунов-билан ҳам холи тарзда суҳбат ўтказилди ва унинг соғлиғига оид тиббий ҳужжатлар билан танишилди.

Алишер Турсунов муассасада тиббий ёрдам кўрсатилишидан шикояти йўқлигини, мунтазам равишда тўлиқ тиббий текширувдан ўтказиб келинаётганини, фақатгина аввалдан мавжуд бўлган касалликлари туфайли соғлиғида бироз ўзгаришлар борлигини ва тегишли тиббий ёрдам олаётганини қайд этди,—  дейилади омбудсман хабарида.

Шунингдек, муассасада ўз хоҳишига кўра меҳнатга жалб этилгани (ошхона ишлари билан шуғулланади) ҳамда қонунчиликда белгиланган вақтлардан ташқари ортиқча меҳнатга жалб этилмаганини, иш шароити меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ эканини айтиб ўтган.

Озиқ-овқат таъминоти ва яшаш шароити бўйича ҳам шикоят билдирмаган. Унинг сўзларига кўра, соғлиғидан келиб чиқиб, белгиланган норма бўйича озиқ-овқат берилади.

“Маҳкум Алишер Турсунов-билан ўтказилган холи тарздаги суҳбатда у ҳеч қандай масалада мурожаат қилмади”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ушбу муассасага 2025 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида амалга оширилган мониторинг ташрифлари давомида ҳам маҳкум Алишер Турсунов томонидан мурожаатлар келиб тушмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 15:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди

    Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда.

    'Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 14:14

    Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 13:42

    Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади

    Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент-Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.

    'Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 11:17

    Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди

    2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган гуруҳ фаолияти тўхтатилди.

    'Газ нархи оширилмади'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 10:57

    Газ нархи оширилмади

    Қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.

    'Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 07:12

    Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди

    Аввалроқ, Сурзондарёда ўқитувчилардан мажбуран пул йиғилаётгани ҳақида хабар берган эдик.