АсосийЖамият

Эрондаги намойишлар фонида интернет тўлиқ ўчирилди

Хавфсизлик кучлари ниқоб таққан намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

'Эрондаги намойишлар фонида интернет тўлиқ ўчирилди'ning rasmi

Эронда 12 кундан бери давом этаётган оммавий норозилик чиқишлари ортидан мамлакатда интернет трафиги деярли тўлиқ ўчирилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари ниқоб таққан намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. ОАВ тарқатган видеоларда эса Теҳрон кўчаларида ёниб турган полиция автомобиллари акс этган. Шунингдек, Машҳад, Кирмоншоҳ ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам оммавий норозилик намойишлари кузатилган.

Британияда жойлашган NetBlocks ташкилоти Эрон ҳукумати аҳоли учун интернетдан фойдаланишни тўлиқ чеклаганини маълум қилган. Мамлакат “деярли умумхалқ интернет узилиши” ҳолатига тушган. Cloudflare IT-компанияси маълумотига кўра, 8 январь куни Эронда интернет-трафик қарийб 90 фоизга камайган. Айрим тахминларга кўра, интернетдан эркин фойдаланиш фақат мансабдорлар ва куч тузилмалари вакилларида сақланиб қолган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп “Salem News Channel” телеканалига берган интервьюсида Теҳрон раҳбариятига нисбатан аввал билдирилган таҳдидларини яна такрорлаган. Унинг айтишича, агар Эрон ҳукумати намойишчиларни ўлдиришни бошласа, АҚШ кескин чоралар кўради. Трамп эронликларни “жасур халқ” деб атаб, унинг маъмурияти вазиятни диққат билан кузатаётганини билдирган.

Норвегиянинг Iran Human Rights (IHR) ташкилоти маълумотларига кўра, норозиликлар бошланганидан бери камида 45 нафар намойишчи ҳалок бўлган. Улар орасида саккиз нафар вояга етмаганлар ҳам бор.

Маълумот учун, Эронда оммавий намойишлар 28 декабрдан буён давом этмоқда. Норозиликлар Теҳрондаги марказий бозорда бошланган бўлиб, кўплаб дўкон эгалари гиперинфляция ва нархларнинг кескин ошишига қаршилик сифатида савдо шохобчаларини ёпган.

29 декабрь куни Эрон миллий валютаси — риял тарихий минимум даражага тушди. Бир риял тахминан 0,00002 еврога тенг бўлган. Жаҳон банки маълумотларига кўра, октябрь ойида мамлакатда озиқ-овқат инфляцияси 64,2 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич бўйича Эрон антирейтингда фақат Жанубий Судандан кейинги ўринни эгаллаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тўйда Озодбек Назарбеков қўшиғи учун пул қистирилди'ning rasmi

    Жамият 09.01.2026 15:53

    Тўйда Озодбек Назарбеков қўшиғи учун пул қистирилди

    Ижтимоий тармоқларда Маданият вазири Озодбек Назарбеков тўй маросимида қўшиқ куйлаб, унга узатилган пулларни олаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

    '“Манчестер Сити” Антуан Семеньони ўз сафига қўшиб олди'ning rasmi

    Жамият 09.01.2026 13:23

    “Манчестер Сити” Антуан Семеньони ўз сафига қўшиб олди

    Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Борнмут” қанот ҳужумчиси Антуан Семеньонинг трансферини расман эълон қилди.

    'Доллар курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 09.01.2026 12:28

    Доллар курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Мубашшир Аҳмаднинг аҳволи оғирми?'ning rasmi

    Жамият 09.01.2026 12:14

    Мубашшир Аҳмаднинг аҳволи оғирми?

    Омбудсман колонияда жазо муддатини ўтаётган Мубашшир Аҳмаднинг соғлиғи ва сақланиш шароитини ўрганди.

    'Қуёшда катта портлаш юз берди'ning rasmi

    Жамият 09.01.2026 11:21

    Қуёшда катта портлаш юз берди

    Бу ҳақида Марказий Осиё (CА) – Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

    'Шофирконда Damas ва Labo  оммавий ушлаб турилгани ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 09.01.2026 09:37

    Шофирконда Damas ва Labo оммавий ушлаб турилгани ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди

    Бухоро вилояти ИИБ Шофиркон туманида юзлаб Damas ва Labo автомашиналари ҳужжатсиз ушлаб турилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.