Рейтингда Абдусатторов 9-ўринни эгаллаб, 16 та йирик турнирда қатнашиб, жами 361 811 АҚШ доллари мукофот пули ишлаб топди. Унинг энг катта бир марталик мукофоти 85 000 долларни ташкил этди.
Синдоров эса 10-ўринни банд қилиб, 11 та йирик турнир натижаларига кўра 349 955 доллар топди. Унинг энг катта ютуғи 120 000 доллар бўлиб, FIDE Жаҳон кубогида қўлга киритилди.
ТОП-10 рўйхатда норвегиялик Магнус Карлсен биринчи ўринни эгаллаб, 16 та мусобақада 1,4 миллион доллар мукофот пули ишлаб топди. Шунингдек, кучли учликдан Фабиано Каруана ва Левон Аронян ҳам ўрин олган.






