АсосийЖамият

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадаларда 210 та медаль қўлга киритди

2025 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида юқори натижа қайд этиб, 40 та олтин, 78 та кумуш ва 92 та бронза медални қўлга киритди.

'Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадаларда 210 та медаль қўлга киритди'ning rasmi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йил давомида Ўзбекистон терма жамоалари 29 та халқаро фан олимпиадасида иштирок этиб, жами 210 та медални ютиб олди.

Жумладан, БААда бўлиб ўтган Халқаро кимё олимпиадасида 2 та олтин, Боливиядаги Халқаро информатика олимпиадасида эса Ўзбекистон тарихида илк бор кумуш медаль қўлга киритилди.

Шунингдек, ўқувчи қизлар илк бор Европа қизлар математика олимпиадасида қатнашиб, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалга сазовор бўлди.

Тошкентда ўтказилган Ал-Хоразмий номидаги математика ва информатика олимпиадасида 50 та, Абу Райҳон Беруний номидаги кимё олимпиадасида эса 19 та медаль ютиб олинди.

Энг нуфузли халқаро олимпиадаларда ўзбекистонлик ўқувчилар жами 13 та медални қўлга киритган бўлса, минтақавий олимпиадаларда бу кўрсаткич 138 тага етди.

Аввалроқ, олимпиада ғолиблари ва уларнинг устозларини тақдирлаш учун давлат бюджетидан 12,4 миллиард сўм ажратилгани маълум қилинган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '186 млрд сўмлик иш: айбланувчи амалдорлар озод қилинди'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 13:29

    186 млрд сўмлик иш: айбланувчи амалдорлар озод қилинди

    Ички ишлар вазирлиги тизимидаги йирик молиявий қонунбузилиш билан боғлиқ ишда айбланган мансабдорлар зарарни қоплаганидан сўнг озодликка чиқарилди.

    'Баъзи университетларга 150 млрдгача пул ажратилади'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 12:13

    Баъзи университетларга 150 млрдгача пул ажратилади

    Шу кунгача кўпчилик университетлар фақат дарс ўтиш билан чекланиб қолган эди.

    'Афғонистондан олиб кирилган қарийб 9 кг “опий” мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 11:52

    Афғонистондан олиб кирилган қарийб 9 кг “опий” мусодара қилинди

    Қисқа муддатда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

    'Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 08:15

    Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор

    Россия кучлари Украинага навбатдаги кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширди.

    'Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 05:55

    Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди

    Ҳудудда назоратни кучайтириш мақсадида 10 та нуқтага онлайн видеокузатув ўрнатилди, яна 40 та локация қамраб олиниши режалаштирилган.

    'Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият 16.04.2026 04:45

    Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди

    Томонлар Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини тан олди ва жабрланганларга товон тўлашга келишди.