АсосийЖамият

Навоийда ичида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди

Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан икки нафар фуқаро ҳалок бўлган.

'Навоийда ичида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди'ning rasmi

Навоий вилояти Томди туманида Зарафшон—Навоий йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси 5 январь куни тахминан соат 07:40 ларда Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 167-168-километрлари оралиғида содир бўлган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, салонида 47 нафар йўловчиси бўлган ZHONG TONG BUS русумли (техник жиҳатдан соз бўлган) автобусни Зарафшон—Навоий йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган 1986 йилда туғилган фуқаро Ш.Х. (ҳайдовчи 17 йиллик стажга эга) руль бошқарувини йўқотиб, йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилиб, ЙТҲ содир этган.

Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган икки фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

“Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Навоий вилояти ИИБ томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда”, — дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ангренда итларни сўйиб келган икки эркак 15 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:47

    Ангренда итларни сўйиб келган икки эркак 15 суткага қамалди

    Улар ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Тайванда талаба 4 кун узлуксиз компьютер ўйнаганидан сўнг вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:33

    Тайванда талаба 4 кун узлуксиз компьютер ўйнаганидан сўнг вафот этди

    Шифокорлар узоқ вақт экран қаршисида ўтириш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

    'Фарғонада қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Фарғонада қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди

    Тезкор тадбирларда бир неча автомашинадан “Зардекс”, “Регапен” ва гиёҳванд моддалар аниқланди.

    'Марғилондаги мактабда эркак 5-синф ўқувчиси ва унинг онасини дўппослади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:44

    Марғилондаги мактабда эркак 5-синф ўқувчиси ва унинг онасини дўппослади

    Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Ҳусанов “Ноттингем”га қарши ўйинда захирадан тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    Ҳусанов “Ноттингем”га қарши ўйинда захирадан тушди

    Англия Премьер-лигасининг 29-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ноттингем Форест” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

    'Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг бўш майдондан жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 01:06

    Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг бўш майдондан жасади топилди

    Баликесирда 15 кун қидирилган Дилафрўз Чўлиеванинг ўлими юзасидан бир киши ҳибсга олинди.